Арсен Венгер ўрнини "Монако" мураббийи эгаллайди

Франциянинг “Монако” клуби бош мураббийи Леонарду Жардим фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди.

TF1 нашри тарқатаётган хабарга қараганда, агарда, “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер жамоани тарк этадиган бўлса, Жардим унинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Қайд этиш жоиз, 1996 йилдан буён жамоани бошқариб келаётган 67 ёшли мутахассиснинг “тўпчилар” билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида якунига етади.

Маълумот ўрнида, Леонарду Жардимга “Арсенал”дан ташқари Каталониянинг “Барселона” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!