"Арсенал" 16 карра Англия суперкубоги соҳиби!

Ҳозиргина Англия суперкубоги ўз якунига етди. Унда "Арсенал" клуби "Ливерпуль" устидан ғалаба қозониб, чемпионликни нишонлади.

Дастлаб, Обамеянгнинг тезкор голи билан олдинга чиқиб олган "канонирлар" иккинчи бўлимда тўп ўтказиб юборди. Захирадан ўйинга қўшилган Такуми Минамино мерсисайдликларнинг ягона аниқ зарбасига муаллифлик қилди.

Асосий вақтда дуранг қайд этилгани боис пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. "Футбол лотереяси"да фақатгина Риан Брюстер хатога йўл қўйди ва "тўпчилар" 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!