"Арсенал" 22 ёшли италиялик футболчини кузатмоқда

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Кальяри" ярим ҳимоячиси Николо Бареллага қизиқиг билдира бошлади.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” вакиллари 22 ёшли италиялик футболчининг ҳаракатларини кеча А Серия доирасида бўлиб ўтган "Кальяри" - "Интер" (2:1) баҳсида бевосита стадиондан туриб кузатишган.

Маълумот учун, Барелла жорий мавсум “Кальяри” сафида жами 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 50 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!