
"Арсенал" 60 миллион фунт стерлингга янги ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи
"Арсенал" қишки трансферлар ойнасида таркибни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. "Канонирлар" "Брайтон" футболчиси Мойзес Кайседони сотиб олмоқчи.
Фабрицио Романо хабарига кўра, Лондон клуби ярим ҳимоячи учун 60 миллион фунт стерлинг таклиф қилди ва рад жавобини олди.
Эслатиб ўтамиз, Кайседони "Челси" ҳам ўз таркибига қўшиб олмоқчи. "Аристократлар"нинг сўнгги таклифи 55 миллион фунт стерлинг эди.
Фикрлар