"Арсенал" англиялик вингер билан янги шартнома имзолайди

"Арсенал" Рис Нельсон билан янги шартнома имзолашга яқин турибди, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо. Битим  2027 йилгача амал қилади.

Журналистнинг таъкидлашича, 23 ёшли вингерга Италия, Франция ва Англиянинг бир қатор клублари қизиқиш билдирган, лекин футболчи уларнинг барчасига рад жавобини берди. 

Якунига етган мавсумда Нельсон "Арсенал"нинг асосий таркиб ўйинчиси бўлмади. Аммо жамоанинг муҳим ўйинларида ғалаба голини киритишга муваффақ бўлди ва Артетанинг ишончини оқлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!