"Арсенал" “Барса” таклифига кўнмади

  • 17 Apr 10:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета жамоа етакчиларидан Габриэль Магальяэсани “Барселона”га қўйиб юборига кўнмади.

Tecno

Каталонияликлар 24 ёшли бразилиялик ҳимоячига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Хави бу ўйинчи ёрдамида жамоа мудофаа чизиғини мустаҳкамлашни режалаштираётган эди. Бироқ, “Арсенал” бу ўйинчи Лондон қолишини таъкидлади.

“Барселона” Габриэлни олиш учун “канонирлар”га уч футболчи – дарвозабон Нето, ярим ҳимоячи Рики Пуч ва ҳужумчи Мемфис Депайни шартномага қўшишни таклиф қилганди.

Габриэл Магальяэсаннинг лондонликлар билан келишуви 2025 йилнинг ёзигача давом этади. Унинг трансфер суммаси 30 миллион евро атрофида белгиланган.

Comments

You must be logged in to commet!