"Арсенал" бош мураббийи ким бўлиши аниқ!

"Манчестер Сити" клуби бош мураббий ассистенти Микель Артета "Арсенал" бош мураббийи бўлади. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлука Ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра испаниялик мутахассис “канонирлар” раҳбарияти билан келишувга эришган. Бу ҳақда тез орада расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” декабрь ойи бошида Унаи Эмерини истеъфога чиқарган эди. Айни дамда жамоани унинг ассистенти Фредди Юнберг вақтинча бошқариб турибди.

Маълумот учун, 37 ёшли Артетага “Арсенал” бегона эмас. У 2011-2016 йилларда “Арсенал” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!