"Арсенал" бош мураббийлиги учун асосий номзод эълон қилинди (Фото)

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Микель Артета ўзининг собиқ жамоасига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports News нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Артета “Арсенал”ни бошқариш учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

EL5q4hRXYAAzIsx 

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” 29 ноябрь куни Унаи Эмерини бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқарган эди. Унинг ўрнига ҳозирда Фредди Юнгберг жамоани вақтинча бошқариб турибди.

Шунингдек, «Бавария» клубининг собиқ мураббийи Нико Ковач «Арсенал»ни бошқариш учун даъвогарлик қилаётганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!