"Арсенал" "Брайтон" футболчиси учун 70 млн евродан воз кечишга тайёр

  • 30 январь, 2023, 17:11
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Арсенал" ўз таркибини ярим ҳимоячи билан кучайтирмоқчи.

Tecno

Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, лондонликлар "Брайтон" футболчиси Мойсес Кайседони сотиб олмоқчи. Жамоа раҳбарияти 21 ёшли хавбек учун 70 миллион евродан воз кечишга тайёр. Аввалроқ, 60 миллионлик таклиф рад этилганди.

Ўз навбатида, "чайкалар" эквадорлик истеъдод соҳибини клубда олиб олишни ният қилгани айтилаётганди. Кайседо "Брайтон" либосида 31 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 гол ва 3 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Унинг "Transfermarkt" порталидаги нархи 38 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!