
“Арсенал” “Челси”нинг “юрагини” тортиб олмоқчи
“Челси” ярим ҳимоячиси Нголо Канте янги мавсум фаолиятини Англия Премьер лигасининг бошқа жамоасида бошлаши мумкин.
Франциялик футболчига Лондоннинг бошқа бир жамоаси “Арсенал” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Британия нашрлари хабарига кўра, ўз олдига юқори мақсадларни қўйган Микель Артета жамоаси ярим ҳимоя чизиғини Канте орқали кучайтиришни истамоқда.
Нголонинг "кўклар" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” нашри хабарига кўра, футболчининг нархи 40 миллион евро этиб белгиланган.
Олдинроқ ярим ҳимоячи соғлиғи билан муаммолар бўлгани туфайли “Челси” билан АҚШдаги мавсумолди турнирига ўтказиб юбориши маълум бўлганди.
Футболчи ўтган мавсум “аристократлар”нинг Англия Премьер лигаси доирасидаги 26 та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар