"Арсенал" етакчиси жароҳат олди
Мавсумни “Арсенал”да ижарада ўтказаётган “Реал” ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор кеча Норвегия терма жамоаси сафида Гибралтарга (3:0) қарши ўйинда жароҳат олди.
Эдегор жароҳати сабаб танаффусда захирага олинди.
Норвегияликлар устози Столе Сольбаккен Мартиннинг жароҳати жиддий эмаслиги ва у сешанба куни Туркияга қарши бўладиган ўйинда иштирок эта олишини айтган.
Фикрлар