"Арсенал" еттинчи дивизиондан зўр футболчи топди

 
"Арсенал" жамоаси скаутлари еттинчи дивизионда иштирок этаётган "Хеднесфорд Таун" ҳимоячиси Коен Браммелга қизиқмоқда ва футболчи икки кунлик синовдан ўтиш учун таклиф қилди.
 
Браммел ҳимоячи бўлишига қарамай, ярим ҳимоянинг чап қанотида ҳам ишончли ўйин намойиш эта олади. Футбол шу пайтгача бир неча маротаба юқори дивизионлардаги жамоаларда кўрикдан ўтган бўлса-да, уларнинг ишончини қозона олмаган. Бироқ, "Арсенал" мураббийлари ёш футболчининг Лондондан қўним топишига ишонч билдирмоқда.
 
Коен Браммел жорий мавсумда 23 та учрашувда майдонга тушди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!