"Арсенал" Франциядан ўзига яна бир зўр футболчи топди

Франциянинг “Бордо” клуби ҳужумчиси Малком фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Хабарларга қараганда Лондоннинг “Арсенал” клуби 20 ёшли бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Таъкидлаш керакки, унинг “Бордо” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Малком жорий мавсум Франция чемпионатида жами 9та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!