“Арсенал” футболчиларини “ўғри урди”
Лондоннинг “Арсенал” жамоаси бош мураббийи Микель Артета жамоавий кечки овқат тадбирида профессионал киссавурларни ишга ёллади.
The Athletic нашрининг ёзишича, киссавурлар ресторанга келган ўйинчилар ва клуб ходимларининг қимматбаҳо нарсалари, хусусан телефонлари ва картмонларини ўмаришган.
Микель Артета овқатланишдан кейин ўйинчилардан чўнтакларидаги нарсаларни чиқаришни сўраган. Кўпчилик ана ўша паллада телефонлари, пуллари ва бошқа қимматли нарсалари йўқолганини билган.
Испаниялик мураббий бу орқали жамоадагиларга ҳар доим огоҳ ва хушёр бўлиш кераклигини, ҳар қандай ҳолатда ҳам диққатни жамлай олиш шартлигини шу мисол ёрдамида ўргатмоқчи бўлгани айтилмоқда.
Фикрлар