"Арсенал" футболчиси АПЛда биринчи бўлди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Букайо Сака кеча Англия премьер-лигасида дебют қилди.

17 ёшли футболчи “Фулхэм”га қарши баҳсда 83-дақиқада захирадан майдонга туширилди. Эътиборлиси, Сака 2001 йилда туғилган футболчилар орасида АПЛда майдонга тушган илк футболчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Унаи Эмери шогирдлари айни дамда мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!