"Арсенал" футболчисида ҳам коронавирус аниқланди

"Арсенал" ва Миср терма жамоаси ярим ҳимоячиси Муҳаммад Ал-Нинида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда Sky Sports.

28 ёшли футболчи миллий терма жамоа йиғини вақтида коронавирусга тест топширган ва унда вирус аниқланган. Қайд этилишича, касаллик симптомларсиз ўтмоқда.

Олдинроқ, Миср терма жамоасининг сардори Муҳаммад Салоҳда ҳам коронавирус аниқлангани хабар қилинган эди.

Жорий мавсумда Ал-Нини барча турнирларда 11 та ўйинда майдонга тушиб, голли вазиятларда иштирок этмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!