"Арсенал" германиялик ҳимоячини сотиб олмоқчи

  • 11 Apr 22:35
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

"Арсенал" ёзда "Вольфсбург" футболчиси Боте Бакуни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Иснайдер Кристиан Фальк хабар беришича, "канонирлар" мазкур трансфер учун "Челси" ва "Вильярреал" каби жамоалар билан курашишига тўғри келади. 

"Арсенал" келаси мавсум Чемпионлар лигасида тўп суради. Шу сабабли, раҳбарият таркибни кучайтиришга катта эътибор бермоқда. Клуб шунингдек ярим ҳимоячи ҳам сотиб олмоқчи. Вариантлар орасида Райс, Кайседо ва Тилемансдек футболчилар бор. 

Баку ўнг қанот ҳимояда ҳаракат қилади ва кези келганда ярим ҳимоячи вазифасини ҳам бажариб бера олади. У ушбу мавсум "Вольфсбург" сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 5 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди ва 1 та ассист амалга оширди. 

 

Comments

You must be logged in to commet!