“Арсенал” гол ўтказмайдиган дарвозабон топди

  • 19 январь, 2021, 12:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ишончли дарвозабон қидираётган “Арсенал” раҳбариятига мавсумни ижара асосида “Суонси” таркибида ўтказаётган Фредди Вудманнинг ўйинлари манзур бўлмоқда. Бу дарвозабоннинг трансфер ҳуқуқи “Ньюкасл”га тегишли.

“Канонирлар” скаутлари 23 ёшли Фредди Вудманнинг ўйинларини бир неча маротаба бевосита стадиондан кузатган. У Чемпионшипнинг 23 та учрашувидан 14 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

“Арсенал” бу футболчини олиш учун “Ньюкасл”га 7 миллион фунт тўлашга тайёр эканини билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!