"Арсенал" ҳали Артетанинг товон пули масаласида "Сити" билан келишувга эришгани йўқ

  • 19 декабря, 2019, 15:46
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийликка асосий номзод ҳисобланган Микель Артета билан ҳали тўлиқ келишувга эришгани йўқ. Бу ҳақда BBC хабар тарқатмоқда.

Tecno

Аниқроғи, “канонирлар” “Манчестер Сити” билан испаниялик мутахассиснинг товон пули масаласида келишувга эришмаган. Клублар ўртасида ҳозирча расмий таклиф музокаралар бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Артета “Арсенал” билан келишувга эришгани ва тез орада жамоа бошқарувини ўз қўлига олиши масаласида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Артета айни дамда “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ассистенти ҳисобланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию