"Арсенал" ҳам Матич учун курашга қўшилди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳам МЮ ва “Интер” билан бир қаторда “Челси” хавбеки Неманья Матич учун курашни бошлади.

Daily Express нашри тарқатган хабарларга кўра “канонирлар” 28 ёшли сербиялик футболчининг трансферига Алекс Окслейд-Чемберленни ҳам қўшишга тайёр.

Маълумот учун, Матич “аристократлар” сафига 2014 йилда келиб қўшилган эди. У якунланган мавсум Англия премьер-лигасида жами 35та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!