“Арсенал”: Ҳужумчимизни Мадрид клубига бермаймиз!
Швециялик ҳужумчи Виктор Дьёкереш Лондоннинг «Арсенал» клубини тарк этмайди. Бу ҳақда CaughtOffside хабар қилди.
Манба маълумотига кўра, «тўпчилар» Дьёкерешни қўйиб юбориш ниятида эмас. Аввалроқ уни «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альваресга алмашиш бўйича битимга қўшиш мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Бироқ ҳужумчи ҳамон «Арсенал» режаларида муҳим ўрин тутади.
Ўтган мавсумда 28 ёшли Дьёкереш барча мусобақаларда 55 та ўйинда қатнашиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.
Унинг «Арсенал» билан шартномаси 2030 йил ўртасигача амал қилади.

Фикрлар