"Арсенал" ҳужумчиси Артетадан норози

"Арсенал" ҳужумчиси Николья Пепе жорий мавсумдаги ўйин амалиётидан норози эканлигини айтиб ўтди.

"Мен майдонда кўпроқ вақт ўтказишни хоҳлайман, чунки етарли ўйин амалиётига эга бўлиш ҳар бир футболчи учун бахт ҳисобланади.

Артета мени майдонда 90 минут мобайнида ўйнашга тайёрлайди, бироқ машғулотлардан сўнг захирада эканлигим ойдинлашади. Мураббий ва унинг ёрдамчилари мени ўзларининг севимли футболчиси эканинимни кўп тилга олишади, аммо доим захирада қолиб кетяпман.

Қарорларни мураббий қабул қилади, мен эса кўпроғига лойиқлигимни исботлашим керак", дейди Пепе.

Жорий мавсумда Пепе "Арсенал" сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 гол ва 2 та ассистни ҳисобига ёзиб қўйди. 25 ёшли ивуарлик 6 та ўйинни асосий таркибда бошлаган бўлса, 6 тасида захирадан майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!