"Арсенал" жаҳон чемпионини сотиб олмоқчи
Аргентина терма жамоаси ва "Брайтон" ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин.
"Goal" нашрининг хабарига кўра, "Арсенал" жамоаси 24 ёшли футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. "Канонирлар" устози Микель Артета мазкур трансферни хоҳламоқда.
Алексиснинг "чайкалар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Transfermarkt" портали аргентиналик ярим ҳимоячини 42 миллион эврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, премьер-лиганинг жорий мавсумида Макаллистер 20 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди ва битта самарали узатмани амалга оширди.
Фикрлар