“Арсенал” катта трансфердан нега воз кечгани ошкор бўлди

“Арсенал” раҳбарияти анчадан бери клуб нишонида турган “Лидс” етакчиси Рафинья Диасни ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтди.

Манбанинг таъкидлашича, бунга “канонирлар” бошқа юқори савияли ўйинчи – “Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэль Жезусни жамоага ўтишга кўндира олгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Бразилиялик ҳужумчи “шаҳарликлар” асосий ҳужумчи сифатида Эрлинг Холандни олиб келганидан кейин клубдан кетишга қарор қилган.

“Арсенал” Жезусни ўз сафига қўшиб олиш учун манчестерликларга 45 миллион фунт тўлашига тўғри келади.

Рафинья ҳам тез орада “Лидс”ни тарк этиши кутилмоқда. Унга “Барселона” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!