“Арсенал” катта хатони тўғрилайди. Артета Хаверцдан воз кечди!

Бундеслиганинг энг зўр тўпурарларидан бўлган Кай Хаверц 2020 йили 80 миллион евро эвазига “Челси”га трансфер қилинган эди.

Немис футболчиси уч йил давомида ўзини кўрсата олмади. Ўтган ёз Микель Артета уни Лондонга таклиф қилди. “Челси” ўйинчини 75 миллион евро трансфер қилиб, харажатини чиқариб олди.

Бироқ “Арсенал” мураббий штабига ҳам Кай Хаверцнинг иқтидорини очиб юбориш насиб қилмади.  

Хаверц “канонирлар” сафида жами 17 та ўйинда майдонга тушиб, биттадан гол ва ассист қайд этди холос. Энди Микель Артета ҳам ундан воз кечишга тайёр.

“Тўпчилар” Кайни январь ойи яхши таклиф бўлса, сотиб юборади. Ҳужумчининг шартномаси 2028 йилнинг ярмигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Game77
10/11/2023 17:54
Ustiga pul berib boshqa futbolchiga almashtirvorish kerak florian virtzga oxshagan