"Арсенал" клубининг бўлажак мураббийи жамоанинг эртанги ўйинини стадиондан кузатади

«Бавария» клубининг собиқ мураббийи Нико Ковач «Арсенал»ни бошқаришни хоҳламоқда.

Goal.com нашрининг хабар беришича, 48 ёшли мутахассис вакиллари лондонликлар раҳбарияти билан учрашган. Шунинг учун айни пайтда Ковачнинг "Арсенал" устозига айланиш эҳтимоли катта.

Ковач АПЛ 16-туридан ўрин олган «Вест Хэм» ва «Арсенал» учрашувини стадиондан кузатади. Қолаверса, у «Эвертон» – «Челси» (3:1) ўйинини ҳам ўйингоҳдан томоша қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!