"Арсенал" Мадрид клуби етакчисини сотиб олмоқчи

  • 25.01.2026 15:34
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аргентина терма жамоаси ва "Атлетико" клуби форварди Хулиан Альварес фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Tecno

Хабарларга кўра, Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес Лондоннинг "Арсенал" клубига кўчиб ўтиши мумкин. Манбага кўра, лондонликлар Альварес трансфери учун 92 миллион евродан воз кечишга тайёр. Ушбу сумма битимни расмийлаштириш учун етарли бўлиши мумкин. Аргентиналик футболчи 2024 йилдан буён "матрасчилар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади. "Трансфермаркт" портали футболчини 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, 25 ёшли футболчи жорий мавсумда умумий 28та учрашувда майдонга тушиб, 11та гол урган ва 5та голли узатмани амалга оширган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!