“Арсенал” Мадрид клуби юлдузи учун 2 та футболчисидан воз кечмоқчи
"Арсенал" Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресга қизиқишни кучайтиришга тайёр. Лондонликлар сўнгги икки ҳафта давомида 25 ёшли форвардни фаол кузатиб борди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Арсенал" рақобатбардош таклиф тайёрлашда муаммоларга дуч келмайди. Ҳозирда воситачилар Альвареснинг трансфери бўйича келишувга ҳужумчилар Габриэль Жезус ва Габриэль Мартинеллини қўшиш варианти устида ишламоқда.
Ҳужумчи 2024 йил ёзидан бери Мадрид жамоасида ўйнамоқда. Жорий мавсумда Альварес барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва бешта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 100 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар