"Арсенал" "Монако" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда
"Арсенал" ёзги трансферлар ойнасида таркибни кучайтиришга жиддий киришган. "Канонирлар"нинг асосий мақсади Деклан Райс билан шартнома имзолашдир. Агарда ярим ҳимоячи Лондон клубига ўтмаса, унинг ўрнига бошқа футболчи келиши мумкин.
"Daily Mail" нашри хабар беришича, "Арсенал" "Монако" вакили Юссуф Фофанага қизиқиш билдирмоқда. Унга бир нечта топ жамоалардан ҳам таклифлар бор. ПСЖ, "Ливерпуль" ва "Челси" 24 ёшли французни ўз таркибига қўшиб олишни истайди.
Эслатиб ўтамиз, Фофана якунига етган мавсумда "Монако" сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди.
Фикрлар