"Арсенал"нинг иккинчи таклифи ҳам дарҳол рад этилди
«Арсенал» раҳбарияти таркибни кучайтириш бўйича «Ньюкасл» футболчиси Бруну Гимарайншни олиш бўйича навбатдаги уринишда ҳам муваффақиятсизликка учради, деб хабар бермоқда The Athletic манбаси.
Хабарга кўра, Лондон клуби воситачилар орқали Бразилия терма жамоаси аъзоси бўлган 28 ёшли Гимарайнш учун тахминан 55 миллион фунт таклиф қилган.
Бироқ «Ньюкасл» бу таклифни дарҳол рад этди.
Манбанинг таъкидлашича, энди «Арсенал» раҳбарияти ва клубнинг спорт директори Андреа Берте таклиф миқдорини оширишга тайёрми-йўқми, шу масалани ҳал қилиши керак бўлади.
- Эндиликда ҳаммаси «Арсенал» янада юқорироқ таклиф киритадими-йўқми, шунинг ўзига боғлиқ. Футболчининг шахсий шартлари бўйича келишувга эришиш муаммо бўлмайди.
Аммо «Ньюкасл» позицияси ўзгармаган — ўйинчи сотилмайди. Клуб вакиллари, шунингдек, «Арсенал» улар билан тўғридан-тўғри боғланмагани ва расмий таклиф юбормаганини ҳам маълум қилди», — дея ёзади нашр.
talkSPORT ва The Athletic маълумотларига кўра, бу ёзда марказий ярим ҳимоя чизиғига юқори даражадаги футболчи қидираётган «Арсенал» учун бу каби рад жавоби иккинчи марта қайд этилмоқда.

Фикрлар