"Арсенал" ўз майдонида "Брентфорд"дан устун келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АПЛ 26-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Брентфорд" учрашуви ниҳоясига етди. Ушбу ўйинда "канонирлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Лондон клуби сафида Смит-Роу ва Сака рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Меҳмонларнинг ягона голига Нёргор муаллифлик қилди. 

Очколари сонини 42 тага етказиб олган Артета шогирдлари айни вақтда АПЛ турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. 24 очкоси бор "Брентфорд" 14-поғонадан жой олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!