"Арсенал" раҳбарияти Артета масаласида бир қарорга келди
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета янги мавсумда ҳам ўз лавозимида қолади.
Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "канонирлар" раҳбарияти испаниялик мутахассисга ишонч билдиришда давом этмоқчи. Ҳозирда томонлар ёзги трансферлар масаласини ўзаро муҳокама қилишмоқда.
"Арсенал" 36 турдан сўнг премьер-лига мусобақа жадвалида 55 очко билан 9-ўринда бормоқда. Лондонликлар Европа лигаси ярим финалида “Вильярреал”га имкониятни бой бергач, келаси йил Чемпионлар лигасида иштирок этиш йўлланмаси учун сўнгги умидини ҳам йўқотди.
Артета "Арсенал"ни 2019 йилнинг декабридан буён бошқариб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар