"Арсенал" Райс учун иккинчи таклифни жўнатмоқчи

"Вест Хэм" футболчиси Деклан Райс учун бир қатор клублар кураш олиб бормоқда. Улар орасида "Арсенал" фаворит бўлиб турибди. Аммо лондонликлар "канонирлар"нинг биринчи таклифини рад қилди.

"Mail Sport" нашри хабар беришича, "Арсенал" иккинчи таклифни жўнатмоқчи. Унга кўра, клуб Райснинг трансфери учун 100 миллион фунт тўлашга тайёр. 

Лондон клуби Декландан ташқари, яна бир нечта харидларни амалга оширишга уринмоқда. Хаверц ва Кайседо ҳам ушбу ёзда "Арсенал"га ўтиши мумкин. Раҳбарият айни дамда фақатгина Райсни  жамоа таркибига қўшиб олишга ҳаракат қиляпти.

Таъкидлаш жоиз, 24 ёшли ярим ҳимоячини сотиб олишни истаётган клублар орасида "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" ҳам бор. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!