"Арсенал" "Реал" ва "Наполи" кўзлаётган бразилиялик футболчини "илиб кетмоқчи"

"Арсенал" шу ёз "Лилль" ҳимоячиси Габриэл Магальянесни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

“Канонирлар” 22 ёшли бразилиялик футболчи учун 25 млн евродан воз кечишга тайёр. Унга харидор бўлаётган "Наполи" 22 млн евро бермоқчи. Таъкидлаш керакки, Габриэлга “Реал”дан ҳам қизиқишлар бор.

Магальянес ўтган мавсум “Лилль” сафида 34 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!