"Арсенал" "Реал"нинг Диас учун 60 миллион евро тўлашга тайёр. Аммо Мадрид клуби уни сотмоқчи эмас

"Арсенал" клуби ҳужум чизиғини янада кучайтиришни мақсад қилган. Шу сабаб жамоа "Реал" вакили Браим Диасни ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Яқинда Марокаш термасида ўйнашга розилик берган футболчи учун "тўпчилар" 60 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр. Бироқ "қироллик клуби" раҳбарияти ҳозирда Диасни сотиш ниятида эмас. 

Маълумот ўрнида, Браим жорий мавсум барча турнирлар доирасида 32 ўйинда майдонга тушди ҳамда 8 гол ва 4 ассистни ўз номига расмийлаштириб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!