"Арсенал" сардори бошқа клуб билан келишувга эришди
"Арсенал" жамоаси ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор яқин вақтлар ичида "Галатасарай" сафига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда турк журналисти Сельман Озтюрк хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, норвегиялик футболчи "Галатасарай" билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Энди келишувнинг асосий қисми – клублар ўртасидаги музокараларга боғлиқ. Лондон клуби Эдегор учун камида 40 миллион евро миқдорида тўлов олишни кутаётгани айтилмоқда.
Ўтган мавсумда Мартин Эдегор "Арсенал" таркибида 36 та ўйинда майдонга тушди. У шу баҳсларда бир гол урди ва саккизта голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар