"Арсенал" собиқ футболчиси ҳибсга олинди
Йенс Леманн маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинган. "The Sun" нашрининг хабар беришича, "Арсенал"нинг собиқ дарвозабони Октоберфестга ташриф буюрганидан кейин машинаси тўхтатилган.
Қайд этилишича, Леман фестивал давомида кўп миқдорда пиво ичган. Шунингдек, у ўқ отиш мусобақаси бўлган пайтда ёғоч ўриндиқларда туриб олиб, рақсга тушган.
Прокурор Эн Лейдин шундай деди: "Жаноб Леманн 2024 йил 23 сентябрь куни машина ҳайдашдаги ғайриоддий хатти-ҳаракати туфайли полиция текширувидан ўтказилди. Офицерлар алкоголнинг аниқ ҳидини сезишган.
Шундан сўнг, унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси мусодара қилинди. Бизнинг терговимиз ҳали якунланмаган. Маст ҳолда машина ҳайдашдаги шубҳалар барибир сақланиб қолмоқда”.
Фикрлар