"Арсенал" сўнгги 42 йил ичидаги энг ёмон натижасини қайд этди

Шу тариқа, "канонирлар"нинг ғалабасиз серияси 9 та ўйинга етди. Бу лондонликларнинг сўнгги 42 йилдаги энг ёмон натижаси бўлди. 1977 йилнинг февраль-март ойлари оралиғида "Арсенал" қаторасига 10 та баҳсда ғалаба нималигини билмаган.

Қайд этиш жоиз, 42 ёшли мутахассис Фредрик Юнгберг жамоани қўлга олганидан буён клуб бирор марта ғалабага эришгани йўқ. Маълумот учун, "тўпчилар" ортда қолган 15 турдан сўнг 19 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!