«Арсенал» «Спортинг» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Португал нашри O Jogo хабарига кўра, «Атлетико» Лиссабоннинг «Спортинг» жамоаси ярим ҳимоячиси Мортен Юльманнни ўз сафига қўшиб олиш учун фаол ҳаракат бошлаган.
Маълумотларга қараганда, мадридликлар футболчи бўйича илк расмий таклифини юборишган. Бироқ «Спортинг» бу вариантни маъқул кўрмади ва «Атлетико» таклифини рад этди.
Шу билан бирга, Мортен Юльманн атрофидаги вазиятни «Арсенал» ҳам диққат билан кузатиб бормоқда. Лондон клуби ҳам ярим ҳимоячини сотиб олиш ниятида. Англия гранди «Спортинг»нинг «Атлетико» таклифини қабул қилмаганини ўз учун муҳим устунлик сифатида баҳоламоқда.

Фикрлар