"Арсенал” тарихидаги бразилиялик футболчилар

Габриел Мартинелли Лондонда ўзини яхши ҳис қиляпти. “Арсенал” ёзда жамоани кучайтирди. Мартинелли Давид Луиз билан бирга Лондон клубининг 12 ва 13-бразилиялик футболчиларига айланишди. Келинг мана шу 13 та бразилиялик футболчиларга тўхталиб ўтамиз.

  1. Педро Ботельо

Енг қуйи ўринда жамоа сафида бирор марта майдонга тушмаган футболчи турибди. Лекин у расман “Арсенал” футболчиси бўлган.

2007-йилда “Фигейренсе”дан Лондон жамоасига ўтган футболчи бирданига “Саламанка” жамоасига ижарага бериб юборди. Шундан кейин ҳам уни бир неча бор клубларга ижарага бераверди. Фақатгина 2012-йилда уни сотишга қарор қилди.

  1. Веллингтон Силва

Ўн иккинчи ўринда Педрога ўхшаб жамоа сафида бирор марта майдонга тушмаган яна бир “юлдуз” – Веллинтон турибди. “Арсенал” 2010-йилда уни сотиб олганди. Аммо Футбол ассотсиатияси унга Англияда ўйнаша рухсат беришни кечиктирди. Венгер уни ижарага беришга қарор қилди.

Бир йилдан сўнг унга рухсат берилди ва яна ижарага берилди. Бу сафар Англиянинг “Болтон” жамоасига. Арсен Венгер унга ишонмай қўйди ва “Флуминенсе”га сотиб юборди.

  1. Жуан Малдонадо

Жуан Малдонадо (ёки шунчаки Жуан) “Арсенал” либосини 2 марта кийишга муваффақ бўлган. 2001-йилда “Канонирлар” уни сотиб олган. Айнан ўша 2 ўйин Англия Кубоги ва Лига Кубогига тўғри келган. У ҳам ижарама-ижара юришга мажбур бўлган. Барибир ҳам Ботельо ва Силвага қараганда омадлироқ эканлиги билинди, ахир 2 та ўйинда майдонга тушди.

Бразилияда эса Жуанни ҳурмат қилишади. Бразилия чемпионатида 300 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган ва терма жамоага ҳам чақирилган.

  1. Давид Луис

Луис “Арсенал”га эндигина келиб қўшилди. Унинг ўйинига баҳо беришга ҳали эрта. Лекин 2 мартадан кўп ўйинда майдонга тушганини ҳисобга олсак, юқоридаги учликдан яхшироқ кўрсаткичга эга

  1. Габриел Мартинелли

Унга ҳам Давидга берган таърифимиз, ҳали ўйинига баҳо беришга эрта. Лекин 2 ўйинда 4 та гол урган Мартинелли мухлислар эътиборига туша бошлади.

  1. Андре Сантос

2011-йил “Фенербахче”дан сотиб олинган футболчи “Арсенал” сафида 2 йил майдонга тушди. У ҳимоядаги қўпол хатолари билан мухлислар ёдида қолди. “Канонирлар” сафида 2 а гол уришга муваффақ бўлган (бири “Челси”га, бири эса “Вест Бромвич”га)

Ҳозирда у ўз Ватанида, “Фигейренсе” сафида тўп суряпти. Футболдан ташқари унинг шахсий ресторани ҳам бор.

  1. Денилсон

Ярим ҳимоячи “Арсенал” сафига 2006-йилда келиб қўшилган. Уни Сеск Фабрегас ва Робин Ван Персига издош сифатида кўришган эди. Аммо футболчи бу ишончни оқлай олмади. У плеймекерлик роли учун етарлича техникага эга эмасди, марказда рақибларни тўхтатиш учун физик жиҳатдан ҳам кучли эмасди. У яхши бошлаган эди, аммо худди шу тезликда таслим бўлди. Жароҳатлар унга панд берди. Тўғри, у “Арсенал” сафида 100 дан зиёд ўйинда майдонга тушди, аммо жудаям катта таассурот қолдира олмади.

У ҳозир 31 ёшда ва жамоасиз.

  1. Габриел Паулиста

“Арсенал” мухлислар жамоа ўйини ёрқинроқ ва агрессивроқ бўлишини исташди. Жамоа эса бу мурожаатга Паулиста билан жавоб қайтарди.

У жамоага тез мослашиб кетди. Кетма-кет ўйинларда ўзини кўрсатди. Аммо ҳамма уни “Челси”га қаши ўйиндаги қўполлигини ва қизил карточка олиб чиқиб кетганин эслаб қолган. Венгернинг ўзи ҳам шу вазиятдан кейин унга ишонмай қўйган.

Ҳозирда у “Валенсия” сафида ва ўзини ҳар томонлама яхши кўрсатяпти.

  1. Жулио Баптиста

Арсен Венгер Баптистани қўлга киритиш учун анча ҳаракат қилди. Уни Патрик Виеранинг ўринбосари сифатида кўраётган эди. Ниҳоят, 2006-йилда уни жамоага олиб келишга муваффақ бўлди.

Аммо “Реал” футболчиси АПЛда порлаб кета олмади. Лига Кубогини қўлга киритган бўлишига қарамасдан, ўзидан ёрқин из қолдира олмади. Эсда қоладиган бир нарса, “Ливерпул” дарвозасига 4 та гол ургани бўлди. Ҳа, Аршавиндан олдин қилган эди бу ишни.

  1. Силвиньо

Энди фақат “Арсенал”да ўз ўрнига эга бўлган футболчилар ҳақида гаплашамиз.

1999-йилда “Канонирлар” Силвиньони сотиб олди. У жамоа тарихидаги илк бразилиялик футболчи эди. У марказий ва чап қанот ҳимоясида ўзини ҳар томонлама яхши кўрсатган. Ҳатто, 2000-2001 йилги мавсум рамзий жамоасига киритилган.

Ҳаммаси эшли Коул келганча яхши эди. Коул келди ва у “Сельта”га кетишга мажбур бўлди. “Барса” сафида ҳам тўп сурган ҳимоячи 2 марта Чемпионлар лигаси ва 3 марта Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди.

  1. Эдуардо да Силва

Эдуардо деганда “Арсенал” мухлисларига кўз олдига “Бирмингем” билан ўйиндаги даҳшатли жароҳат келади. Мана шу жароҳатдан кейин у Ван Персининг “шиша” вариантига айланди-қолди. Аввалроқ, у 28 ўйинда 12 та гол уришга муваффақ бўлган бўлса, жароҳатдан сўнг формасини тиклай олмади.

  1. Эду

Эду 2000-йилда “Арсенал” сафига ўтишга ваъда берган эди. Аммо бу трансфер бир йилга кечикди. Сабаби, Эдуда сохта Портуалия паспорти топилди. Аммо мухлислар кутгани бесамар кетмади. У ишончни оқлай олди.

У жамоанинг алмашириб бўлмас футболчисига айланди. Адаптация жараёни жуда тез кечди ва у Венгернинг ишонган футболчиларидан бирига айланди.

1.Жилберту Силва

Биринчи ўринни сўзсиз Жилберту Силва эгаллаши аниқ эди. У “Арсенал” тарихидаги энг яхши футболчилардан бири.

“Арсенал”дагилар у Петининг ўрнини босади деб ўйлашган эди, улар адашишмади.

Патрик Виейра иккаласи марказда жуда яхши тандем ҳосил қилишди. Ҳам ҳужумга, ҳам ҳимоячиларга ёрдам бериб туришди. Силва ҳисобида 200 дан зиёд ўйин бор ва уларнинг кўпида сардор сифатида майдонга тушган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!