“Арсенал” терма жамоа ҳужумчисини чақиряпти

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюин фаолиятини “Арсенал”да давом эттириш имконига эга бўлди.

Todofichajes нашрининг ёзишича,  “канонирлар” ҳужум чизиғини кучайтириш устида бош қотиряпти. Оптимал вариантлардан бири сифатида “Эвертон” ҳужумчиси Доминий Калверт-Льюин танланган.

Бу футболчи “Эвертон”да 2016 йилдан буён тўп тепяпти ва энди топ-клублар даражасида ўйнашга қарши эмас.

“Арсенал” мутасаддилари бу футболчини ёзда трансфер қилишни режалаштиряпти. “Эвертон” билан 2025 йилнинг 30 июнигача шартномага эга футболчи 25 миллион еврога баҳоланяпти.

Доминик Англия терма жамоаси сафида 11 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!