“Арсенал” трансфер рекордини янгилашга бел боғлади

Мавсум охирига келиб, чемпионлик имкониятини “Манчестер Сити”га бой берган “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета ёзда таркибни сезиларли даражада кучайтириш кераклигини таъкидламоқда.

“Канонирлар” майдон марказида устунликка эга бўлиш учун ўз позицияда дунёнинг энг кучли ўйинчиларидан бири сифатида тан олинган Деклан Райсни олиб келмоқчи.

“Вест Хэм” сардорини қўлга киритиш учун “Арсенал” Европанинг бир қатор гранд клублари билан рақобатлашишига тўғри келади.

- “Тўпчилар” ўз мақсадига етиш учун “Вест Хэм”га 92 миллион фунт тўлашга тайёр, - деб ёзмоқда The Telegraph нашри.

“Арсенал” ўз тарихида ҳеч қачон бунақа катта суммага футболчи олмаган. Клуб рекорди 80 миллион евролик трансфер ҳисобланади. “Канонирлар” Никола Пепе учун шунча тўлаган.

Рекорд янгиланиши “Вест Хэм”га боғлиқ. Ҳозирча, уларни “Арсенал” таклиф қилган сумма қониқтирмаяпти. “Вест Хэм” Деклан Райсни 120 миллион фунтга баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!