"Арсенал" туркиялик собиқ футболчисини яна ортга қайтармоқчи

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Бешиктош” ярим ҳимоячиси Огузхан Озъякупга жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Таъкидлаш лозимки, 25 ёшли туркиялик футболчи 2008-2012 йилларда “канонирлар” сафида тўп сурган. Шундан сўнг 2012 йил “Арсенал” Озъякупни 500 минг евро эвазига “Бешиктош”га сотиб юборган. Унинг истанбулликлар билан амалдаги шартномаси эса ёзда ўз ниҳоясига етади. Шу боис лондонликлар Озъякуп билан шартнома имзолаб, яна ортга қайтаришни режалаштиришмоқда.

Маълумот учун, Озъякуп жорий мавсум Туркия Суперлигасида жами 16та учрашувда майдонга тушган ва жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!