"Арсенал" Украина чемпионати вакилига расмий таклиф билан чиқди

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси "Шахтёр" вингери Михайло Мудрикнинг трансфери бўйича расмий таклиф билан чиқди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, лондонликлар тахминан 70 миллион евро тўлашга, шунингдек, шартномага бонусларни ҳам киритишга тайёр. Томонлар шартномага қандай қўшимча тўловларни амалга ошириш мумкинлигини муҳокама қилишлари керак.

22 ёшли футболчи жорий мавсумда Украина чемпионатида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!