"Арсенал" Унаи Эмери истеъфосидан сўнг меҳмонда мағлуб бўлмади

Лондоннинг "Арсенал" клуби кеча оқшомда Англия Кубоги 1/8 финал босқичи доирасида "Портсмут" билан меҳмонда баҳс олиб борди ва ишончли ғалабага эришди.

Шундан сўнг "канонирлар" меҳмонда ўтказган мағлубиятсиз ўйинларини 11 тага етказиб олишди. Бунгача Артета бошчилигидаги жамоа 4 та ғалаба ва 7 дуранг қайд этишган эди.

Сўнгги бор, лондонликлар 9 ноябрь куни "Лестер" майдонида мағлуб бўлишган эди. Аммо ўшанда жамоага Унаи Эмери устозлик қилаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!