"Арсенал" ва "Сити" мундиал кашфиётини талашяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциянинг «Лилль» жамоасида тўп суришга улгурган марокашлик ярим ҳимоячи Аюб Буадди Англия премьер-лигаси клублари диққат марказида қолди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, ёш истеъдод учун учта етакчи клуб курашга киришган. Аюб Буаддини ўз сафига қўшиб олиш ниятини «Арсенал», «Челси» ва «Манчестер Сити» билдирган.

«Лилль» футболчини сотишга тайёр, аммо клуб бир шартни олдиндан қўйган: Буадди келаси мавсумни ижара асосида айнан шу жамоада ўтказиши керак. Хабар қилинишича, қизиқиш билдирган Англия клублар бу талабни қабул қилишга рози.

Эслатиб ўтамиз, «Лилль» кейинги мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этади. Жамоа ички чемпионатда «Лион»ни ортида қолдириб, учинчи ўринни эгаллади. 

Аюб Буадди эса Марокаш терма жамоасига жаҳон чемпионатида чорак финалгача етиб боришда ёрдам берган футболчилардан бири бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!