«Арсенал» ва «Тоттенҳэм» Норвегия терма жамоаси яримҳимоячиси учун курашмоқда
«РБ Лейпциг» ва Норвегия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Антонио Нуса фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.
TEAMtalk хабарига кўра, норвегиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Арсенал» ва «Тоттенҳэм» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Нусага Англия жамоалари эътибори унинг жаҳон чемпионатидаги ўйинларидан сўнг ортган: у тўрт учрашувда майдонга тушиб, бир гол урди ва ўйинлардан бирида энг яхши футболчи деб топилди. «Лейпциг» ўз вингерини 50–60 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Антонио Нуса 2024 йили «Брюгге» клубидан «Лейпциг» сафига 21 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.
2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи Германия клуби таркибида барча мусобақаларда жами 35 ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар