"Арсенал" ярим ҳимоячи трансфери учун 50-60 миллион евро сарфлашига тўғри келади

“Арсенал” бу мавсум Премьер-лигада ғолиблик учун курашиб кўрмоқчи ва қишда клуб томонидан трансферлар учун катта маблағ сарфланиши кутилмоқда. Нишонга “Шахтёр” футболчиси Михайло Мудрик ҳам олинган.

Фабрицио Романонинг хабар беришича, Мудрик учун жамоа ҳаракатни ёзда бошлаган. Ўша вақтда “Арсенал” скаутлари футболчини агенти билан алоқада бўлган, лекин ҳеч қачон “Шахтёр”га расмий таклиф жўнатилмаган. “Канорирлар” уни ҳали ҳам қўлга киритишни хоҳлайди ва вазтятни кузатиб бормоқда. Эндиликда, 21 ёшли вингерни сотиб олиш осон эмас. Сабаби, у учун 50-60 миллион евродан кўпроқ пул талаб қилинмоқда.

Мудрик ушбу мавсум барча чемпионатларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 7 та асисст амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!