"Арсенал" клуби спорт директор Рауль Санллехининг сўзларига кўра, пандемия туфайли юзага келган иқтисодий инқироз сабаб “канонирлар” ёзги трансферлар даврида янги футболчилар харид қилиш учун катта маблағ сарфламайди.

“Мавсум охиригача клуб 23 млн фунт йўқотиши мумкин. Ёзга келиб маблағ етишмайди, айниқса, агар ҳомийлар 2020/21 йилги мавсум учун аванс тўловларининг бир қисмини ушлаб қолишса.

Июль ойи охирига бориб, “Арсенал”нинг пул заҳиралари тугаши мумкин ва клубга бошқа жамоалар олдидаги мажбуриятларини ҳамда футболчилар маошларини тўлаши учун 50 миллион фунтдан кўпроқ қарз олиши талаб қилинади. Шунинг учун биз яқинлашиб келаётган трансферлар ойнасида катта харажатларни режалаштирмаяпмиз”, - дейди Санллехи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)