“Арсенал” юлдузини сўраган “Реал”нинг умиди пучга чиқди

“Реал” жорий мавсум якунлангач, ёзги трансферлар ойнаси даврида таркибида жиддий ўзгаришларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда мураббийлар штаби ҳимоя чизиғида кўп муаммога дуч келди. Бунинг оқибатида клуб рағбарияти мудофаага янги ижрочиларни олиб келиш ғоясини қўллаб-қувватлашга мажбур бўлмоқда.

“Қироллик клуби” спорт бўлими мутахассислар ёзда трансфер қилиш учун “Арсенал” клубидан Габриэл бўйича маълумотларни сўради. Бу ҳақда журналист Грэм Бэйли хабар берди.

Манбага кўра, “канонирлар” яқин орада бу футболчини олиш имкони йўқлиги, ўтган йили бразилиялик футболчи клуб билан келишувини узайтирганини “Реал”га маълум қилди.

Қолаверса, Лондон клубида Габриэл асосий футболчилардан бири ҳисобланади. Transfermarkt мутахассислари 28 ёшли ҳимоячини 75 миллион еврога баҳолаган. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил ўртасигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!